Қозоғистон хорижий сармояларни жалб қилиш бўйича Марказий Осиёда етакчилик қилмоқда

ASTANA. Кazinform – Ўтган йили мамлакатга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 28 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда ташқи ишлар вазири ўринбосари Алмас Айдаров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
Фото: primeminister.kz

«Яқинда Ташқи ишлар вазирлигининг инвестицияларни жалб қилиш бўйича самарали фаолияти натижалари ЮНКТАДнинг 2023 йилги Жаҳон инвестицияси бўйича ҳисоботида тақдим этилди. Денгизга чиқиш имкони бўлмаган 32 та ривожланаётган давлатга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 6 фоизга ошди. Улар орасида энг катта ҳажм Қозоғистонга тегишли. Шунингдек, Қозоғистон постсовет ҳудудидаги 15 та давлат ва Марказий Осиёда 61% улуш билан инвестицияларни жалб қилиш бўйича етакчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, Ўзбекистон - 2,5 миллиард доллар, Литва - 2,2 миллиард доллар, Беларусь - 1,6 миллиард доллар, Латвия - 1,5 миллиард доллар, Эстония - 1,2 миллиард доллар, Туркманистон - 936 миллион доллар, Украинага 848 миллион доллар сармоя жалб этган», — деди вазир ўринбосари.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йили Қозоғистонга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 28 миллиард долларга етган. Бу 2021 йилдаги кўрсаткичлардан 17,7 фоизга кўпдир. Алмас Айдаровнинг сўзларига кўра, бу кўрсаткич кейинги 10 йилдаги рекорддир. Яъни, охирги марта энг катта сармоя 2012 йилда жалб қилинган. Уша пайтда маблағларнинг умумий ҳажми 28,9 миллиард долларни ташкил этган эди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар