Теннисчи Жибек Қуламбаева Туркиядаги турнирнинг мутлақ чемпиони бўлди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 446-ракеткаси Жибек Қуламбаева Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган ITF W15 туркумидаги турнирнинг мутлақ чемпиони бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг 1-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 622-ўринни эгаллаб турган чехиялик Дениса Хиндова билан бош соврин учун баҳслашди.

Ж. Қуламбаева 6:1, 6:3 ҳисобида зафар қучди.

Бунгача, кеча Жибек жуфтлик баҳсларида россиялик Дарья Лодикова билан биргаликда ғолибликни қўлга киритганди. Шу тариқа у мусобақанинг мутлақ чемпионига айланди.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram