Темир йўл: Қозоғистон давлатлараро тармоқни қандай ривожлантирмоқда
ASTANА. Кazinform — Транспорт вазири Нурлан Сауранбаев темир йўл соҳасида давлатлараро тармоқни ривожлантириш бўйича янгиликларни маълум қилди.

— Сўнгги йилларда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги салоҳиятни ошириш масаласи тўлиқ ҳал қилинди. Масалан, Сариағаш пунктида поездлар сони 24 тадан 35 тага кўпайди. Июль ойидан бошлаб «Дўстлик» — «Мўйинти» йўналишида Хитойга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилди. Шундай қилиб, халқаро темир йўл пунктлари масаласи ҳал бўлди. «Қазақстан темір жолы»("Қозоғистон темир йўл") компанияси маҳаллий бизнеснинг экспорт-импорт талабларини тўлиқ қондириш мажбуриятига эга. Келгусида бу кўрсаткични 76 фоизга ошириб, қувватни 296 миллион тоннага етказамиз, — деди Н.Сауранбаев Ҳукумат йиғилишида.
Қолаверса, локомотивлар масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Ҳозирда локомотив парки 1967 тага етди. Модернизация дастурига кўра, 2029 йилгача жами 456 та тепловоз харид қилиш режалаштирилган. Тепловоз етказиб берувчилар Қозоғистоннинг “Электровоз йиғиш заводи”, “Локомотив йиғиш заводи” ва Хитойнинг CRRC компаниясидир.
— АҚШнинг Wabtec компанияси таҳлилига кўра, ҳозирда Қозоғистонда ишлаётган локомотивлар замонавий ва самарали бўлиб, келажакдаги ташиш талабларига тўлиқ жавоб беради, — деди вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда темир йўл соҳасидаги йирик лойиҳалар қачон ишга туширилиши ҳақида хабар берган эдик.