Тель-Авивда ўқ узган террорчи йўқ қилинди

Пайшанба куни кечқурун ҳужумчи Исроил пойтахти марказидаги гавжум Дизенгофф кўчасидаги барга қарата ўт очди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлди, уч киши оғир тан жароҳати олди.
Полиция дастлаб воқеани «миллатчилар теракти» деб таърифлаган бўлса-да, кейинроқ бошқа версиялар ҳам пайдо бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Ҳужумдан сўнг, воқеа содир бўлган ҳудуднинг барча аҳолисига уйда қолиш тавсия қилинган, айни пайтда хавфсизлик кучлари, полиция ва ҳарбий махсус кучлар жиноятчини қидиришга киришган.
Ҳужум қилган шахс 28 ёшли Женин шаҳрининг Раад Ҳазем исмли фуқароси бўлган. Жума куни тонгда у Яффа шаҳридаги масжид яқинидаги отишма пайтида Исроил хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинди, у терактдан кейин бир неча соат яширинган.
Исроил разведка идоралари унинг «аниқ ташкилий алоқаси, хавфсизлик тажрибаси ва илгари ҳибсга олинганлари» йўқлигини ва мамлакатга киришга рухсатисиз яшаётганини айтди. Унинг отаси, Фаластин маъмуриятининг Женин шаҳридаги собиқ хавфсизлик ходими, нафақадаги Фатҳи Ҳазем жума куни эрталаб ўғлининг уйи олдида йиғилган одамлар олдида қилган ҳаракатларини олқишлади.
