12:07, 08 Апрель 2022 | GMT +5
Тель-Авивдаги отишмада икки киши ҳалок бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Тель-Авивдаги отишмада икки киши ҳалок бўлди. 15 га яқин одам яраланган, баъзиларининг аҳволи оғир. Қолганларга воқеа жойида ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Kazinform euronewsга таяниб.

Ҳужум Тел-Авив марказидаги Дизенгофф кўчасида содир бўлган.
Полициянинг тахминича, бу теракт бўлиши мумкин. Бош вазир Исроил мудофаа кучлари бош қароргоҳига ташриф буюрди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, ҳужум қилганлардан бири ўлдирилган, яна икки нафари ғойиб бўлган. Ҳужум қилганларнинг аниқ сони номаълум.
Айрим маълумотларга кўра, отишма ҳали тўхтагани йўқ. Жиноятчиларни қўлга олиш операциясига 1000 нафар аскар ва полиция ходимлари жалб қилинган.