Қозоғистонда суғориш мавсуми якунланди

ASTANA. Kazinform — ҚР Сув ресурслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов вегетация якунларига бағишланган аппарат йиғилиши ўтказди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Нұржігітов вегетация кезеңінің қорытындысы бойынша аппарат кеңесін өткізді
Фото: Су ресурстары және ирригация министрлігі

2025 йилги суғориш мавсумида мамлакат бўйлаб жами 11,01 миллиард куб метр сув олинди, унинг 98 фоизи жанубий вилоятларга тўғри келади. Алмати вилоятида 136 минг гектар ер суғорилиб, фермерлар эҳтиёжи учун 1,6 миллиард куб метр сув олинди. Жетису вилоятида 140 минг гектар экин майдонлари суғорилди, сув олиш ҳажми 1,2 миллиард кубометрни ташкил этди. Жамбил вилоятида 79 минг гектарга яқин ер суғорилиб, фермерлар учун Тасоткел сув омбори, Шу ва Талас дарёларидан жами 1 миллиард куб метрга яқин сув олинди. Қизилўрда вилоятида вегетация даврида 3,5 миллиард куб метр сув сарфланиб, 125 минг гектар экин майдонлари суғорилди. Туркистон вилоятида 400 минг гектарга яқин ер суғорилиб, жами 3,4 миллиард куб метр сув олинди.

“Бу йил жанубий вилоятларда вегетация мураккаб иқлим шароитида ўтди. Шунга қарамай, вазирлик, маҳаллий ижро ҳокимияти органлари ва фермерлар ҳамкорлигида олиб борилаётган ишлар самарасида суғориш мавсуми барқарор ўтди. Биз жанубий ҳудудларда сувнинг адолатли тақсимланишини таъминлаш мақсадида тўртта ишчи гуруҳ туздик. Шунингдек, сувни каналлар орқали навбатма-навбат етказиб бериш жадваллари тасдиқланиб, насос станциялари ва вертикал дренаж тизимлари ишга туширилиб, сув хўжалигидаги ҳолат доимий назоратга олинган. Коллектор ва дренаж сувларидан ҳам такроран фойдаланилди», - деди Сув ресерслари ва ирригация вазири Нуржан Нуржигитов.

Сўнгги хабарлар