"Слован" - "Қайрат" учрашувининг жонли трансляциясини қаердан кўриш мумкин
ASTANA. Kazinform — 12 августдан 13 августга ўтар кечаси Братислава шаҳрида (Словакия) Чемпионлар лигаси 3-саралаш босқичининг жавоб учрашуви бўлиб ўтади ва унда “Слован” ўз майдонида “Қайрат”ни қабул қилади, деб хабар беради Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

"Слован" - "Қайрат" учрашувининг жонли эфири Қозоғистон вақти билан соат 23:15 да бошланади ва «Qazsport» телеканалида томоша қилиш мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 6 август куни Алматининг "Қайрат" футбол клуби Чемпионлар лигаси 3-босқичи доирасида Словакиянинг "Слован" клубига қарши биринчи ўйинда ғалаба қозонган эди. 16 ёшли Сатпаев томонидан киритилган гол эвазига ғала қозонилди.
Учрашувнинг 90-дақиқасида «Қайрат» футболчиси Дастан Сатпаев пенальтини аниқ амалга оширди.
95-дақиқада эса Сатпаевнинг узатмасини унинг жамоадоши Рикардиньо голга айлантирди, аммо бош ҳакам VAR орқали эпизодни кўриб чиққач, голни офсайд деб бекор қилди.