Шуҳрат Расулов: Халқ дипломатияси – мамлакатларни яқинлаштирадиган восита

ASTANA. Kazinform — Қозоғистонлик таниқли ҳуқуқшунос, жамоат фаоли Тотай Мамитули иштирок этган ўзбек тарихчиси Ихтиёр Эсоновнинг “Qahvali suhbatlar” дастурида сиёсатшунос Шуҳрат Расулов халқ дипломатияси ҳақида фикр билдирди.

Шуҳрат Расулов
Фото: видеодан кадр

Тарихчи Ихтиёр Эсонов Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларида халқ дипломатиясининг роли ҳақида сўради.

— Қозоқ-ўзбек халқлари битта илдиздан пайдо бўлган, иккита миллат сифатида шаклланган, тарихи муштарак, тақдири бир халқлардир. Ташаббус пастдан бўлиши керак. Юқорида муросасизлик, рақобат бўлиши мумкин, аммо ришталар ҳеч қачон узилган эмас. Халқ ҳамиша дўстона муносабатда бўлади, — деди у.

Қозоқ, ўзбек халқларининг шаклланишида Чингизхоннинг роли катта. Чунки, Марказий Осиёда туркий-мўғул қавмлар кўўпчиликни ташкил қилади.

— Агар мен ўзимнинг Жиззах-Самарқанд шевасида сўзласам, кўпчилик мени қозоқ деб ўйлаши мумкин. Зеро, Ўзбекистоннинг беш-олти вилояти қипчоқ лаҳжасида сўзлайди. Халқ дипломатияси аркони давлатни ҳамжиҳатликка ундаши керак. 34 йилда биз узоқлашмасак ҳам, яқинлаша олмадик. Ҳолбуки, қардош давлатлармиз.Тепадагилар келишмай қолса ҳам, пастдагилар биродар бўлиши лозим. Санъаткорлар, фикр лидерлари тез-тез мулоқот қилиб туриши керак.Халқ дипломатияси — мамлакатларни яқинлаштирадига восита, — деди у.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиёнинг ривожланиши Қозоғистон ва Ўзбекистонга боғлиқ.

Сўнгги хабарлар