Шахмат: эртага Қозоғистон жамоасининг жаҳон терма жамоасига қарши ўйини бошланади
Мазкур мусобақа 19 апрелга қадар «Астана» халқаро молия маркази ҳудудида рапид ва блиц йўналишларида ўтказилади. Жумладан, жамоалар сафида рейтинги юқори шахматчилар бор. Терма жамоани гроссмейстер Гулмира Даулетова, жаҳон терма жамоасини гроссмейстер Дана Рейзниеце-Озола бошқармоқда. Ҳар бир жамоа 8 кишидан иборат.
«Жаҳон терма жамоасига қарши ўйнаш жуда қизиқарли бўлади. Олдинги мусобақаларда рақиб жамоанинг кўплаб шахматчилари билан учрашганман. Бундан ташқари, мен уларнинг баъзилари билан биринчи марта ўйнаяпман. Учрашувнинг мамлакатимизда бўлиб ўтаётгани мен учун катта таянч ва қўшимча масъулиятдир. Биз яхши ўйнашимиз керак», — деди шахмат бўйича жаҳон чемпиони Бибисара Асаубаева пойтахтда ўтказилган матбуот анжуманида.
Қозоғистон жамоаси сафида Жансая Абдумалик, Динара Садуақасова, Бибисара Асаубаева, Меруерт Камалиденова, Лия Қурманғалиева, Ксения Балабаева, Алуа Нурманова, Зарина Нурғалиева иштирок этади.
Хитойлик Ифан Хоу, грузиялик Нана Дзагнидзе, ҳиндистонлик Ҳарика Дронавалли ва Савита Шри Би, озарбайжонлик Гунай Мамедзаде, болгариялик Нургул Салимова, венгриялик Зсока Гаал, ўзбекистонлик Афрўза Ҳамдамова жаҳон терма жамоасидан жой олди.
Мусобақанинг мукофот жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Аввалроқ Қозоғистон шахмат федерацияси президенти Тимур Турлов мамлакат шахматчи қизлари Жаҳон терма жамоасига қарши баҳс олиб боришини маълум қилганди.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов