Қозоғистон ва жаҳон жамоалари ўртасидаги учрашувда иштирок этадиган шахматчилар аниқланди

None
ASTANА. Кazinform – ФИДЕ 2023 йилги жаҳон чемпионати доирасида Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги Қозоғистон ва жаҳон терма жамоалари ўйинида иштирок этадиган шахматчилар рўйхати маълум бўлди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Ушбу учрашувга жаҳон терма жамоасини аёллар рейтинги етакчиси хитойлик Хоу Ифань олиб боради.

Терма жамоа таркибида грузиялик Нана Дзагнидзе ва ҳиндистонлик Ҳарика Дронавалли, озарбайжонлик Гунай Мамедзаде, болгариялик Нургул Салимова, венгриялик Зсока Гаал, ўзбекистонлик Афрўза Ҳамдамовалар ҳам бор.

Қозоғистон терма жамоаси сафида Жансая Абдумалик, Динара Садуақасова, Бибисара Асаубаева, Меруерт Камалиденова, Лия Курманғалиева, Ксения Балабаева, Алуа Нурманова, Зарина Нурғалиева иштирок этади.

17-18 апрель кунлари Қозоғистон ва жаҳон жамоалари рапид, 19 апрелда эса блиц бўйича баҳс олиб боради. Ҳар бир жамоа 8 нафардан ўйинчини рўйхатдан ўтказади. Улардан 4 нафари 20, 18, 16 ва 14 ёшгача бўлган шахматчилар бўлиши керак. Улар ёш тоифасига кўра бир-бирларига қарши ўйнашади.

Эслатиб ўтамиз, Бибисара Асаубаева Ҳиндистондаги турнирнинг 9-туридан кейин биринчи ўринда бормоқда.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Сўнгги хабарлар
telegram