"Шаҳардан қишлоққа" дастури орқали 78 оила Ғарбий Қозоғистон вилоятига кўчиб ўтди
ASTANA. Kazinform – Ғарбий Қозоғистон вилоятида “Шаҳардан қишлоққа” ҳудудий дастури амалга оширилмоқда.
“Жорий йилда Ғарбий Қозоғистон вилоятида давлат дастурлари билан бир қаторда “Шаҳардан қишлоққа” ҳудудий дастури ҳам йўлга қўйилди. Йил бошидан буён ушбу дастур орқали 400 дан ортиқ аҳоли шаҳардан қишлоққа кўчиб ўтди. Ушбу лойиҳа чегара яқинидаги қишлоқларни ривожлантириш ва шаҳар аҳолисининг қишлоқларга оммавий миграциясини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Дастур доирасида 57 та қишлоқ аҳолига кўчириш учун белгиланган бўлиб, йил бошидан буён қишлоққа 78 оила (402 нафар киши) кўчиб келди”, – деди вилоят ҳокими Нариман Тўреғалиев Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ уч йил ичида номи тилга олинган ҳудудда 620 минг гектар ер давлатга қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ғарбий Қозоғистон вилоятида газни қайта ишлаш заводи қурилади.