Сергей Пономарев Президентга ҚХАни ривожлантиришнинг жорий йилги режасини тақдим этди
ASTANА. Кazinform - Давлат раҳбари Қозоғистондаги рус, славян ва казак ташкилотлари ассоциацияси раиси, Парламент Мажилиси депутати Сергей Пономаревни қабул қилди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Президент – Қозоғистон халқи Ассамблеяси Раиси Қасим-Жомарт Тоқаевга миллий бирдамликни янада ошириш, мамлакат бирлигини мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш йўналишида Ассоциациянинг амалга оширган ишлари ҳақида ахборот берилди.
Сергей Пономарев миллатни бирлаштирувчи омил сифатида давлат тилини тарғиб қилишдаги славян ташкилотларининг фаолияти ҳақида ахборот берди.
Шунингдек, Қозоғистон халқи Ассамблеясини ривожлантиришнинг 2030 йилгача мўлжалланган “Бирлигимиз – хилма-хилликда” концепциясини амалга ошириш доирасидаги Ассоциациянинг жорий йилга мўлжалланган режасини тақдим этди.
Қасим-Жомарт Тоқаев этнослараро келишув ва бирлик давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Президентнинг фикрига кўра, адолат ва барчага тенг имконият яратиш – Адолатли Қозоғистоннинг асосий тамойили.
Шу муносабат билан Қозоғистон халқ Ассамблеяси ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар барча миллат вакиллари ўртасида умумий қадриятларни Қозоғистон ватанпарварлиги асосида тарғиб қилишга ҳар томонлама кўмаклашишга эътибор қаратади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Президент Халқаро чанғи спорти ва сноуборд федерацияси президентини қабул қилган эди.