15:50, 14 Июнь 2023 | GMT +5
«Семей ормани»нинг 14 нафар ҳалок бўлган ходими «Құрмет» орденлари билан тақдирланди
SEMEY. Kazinform – Хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган «Семей ормани» ўрмон қўриқхонасининг 14 нафар ходими вафотидан сўнг «Құрмет» орденлари билан тақдирланди. Давлат мукофотларини уларнинг яқинларига ҚР Экология ва табиий ресурслар вазири Зулфия Сулейменова топширди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.
Вазир ҳалок бўлганларнинг оилаларига бориб, фожиа муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, Абай вилоятидаги «Семей» ўрмон қўриқхонасида 8 июнда содир бўлган ёнғинни ўчиришда 14 нафар ўрмончи ҳалок бўлган.
Учта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинган.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев амалий ташриф билан Абай вилоятига ташриф буюрди.
12 июнь мамлакатда Умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди.