14:19, 11 Июнь 2023 | GMT +5
Қозоғистонда 12 июнь умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди
SEMEY. Kazinform – ҚР Президенти эртага, 12 июнь мамлакатда мотам куни деб эълон қилинишини Семейда ўрмончиларнинг оила аъзолари ва яқинлари билан учрашувда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Ушбу аянчли вазиятда айбдорларнинг барчаси қонун доирасида жавобгарликка тортилади. Душанбани мамлакатимиз учун Умуммиллий мотам куни деб эълон қилдим. Биз ҳалок бўлган фуқароларни эслаймиз. Сабрли ва кучли бўлинг. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳам, вазирликлар ҳам барча соҳаларда тегишли чоралар кўряпти. Мен ҳозир кенгаш ўтказаман. Биз бу вазиятдан албатта тегишли хулоса чиқарамиз», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.