Salem, Жеки Чан! Актёрнинг Алматига нима учун келгани маълум бўлди
ALMATY. Kazinform — Salem Entertainment майдонида жаҳон киноси афсонаси – актёр, сценарийнавис, режиссёр ва продюсер Жеки Чан билан ишчи учрашув бўлиб ўтди.
Компания маълумотларига кўра, томонлар йирик қўшма лойиҳани амалга оширишга киришган. Алматида бўлганида актёр ва жамоа бўлажак фильм учун суратга олиш жойларини танлади.
Фильмнинг асосий қисми Қозоғистонда суратга олинади.
Жеки Чан ўзининг расмий саҳифасида: "Алматида суратга олиш жойларинитанладим. — Salem Entertainment компаниясига меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдираман", — деб ёзди.
- Ҳозирча тафсилотларни сир тутамиз. Лекин ишонинг, сизларни олдинда ажойиб янгиликлар кутмоқда. Кузатиб туринг, энг қизиқарлиси ҳали олдинда, - дейилади Salem Entertainment хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бугун Жеки Чан Алматига келгани хабар қилинганди.