09:08, 23 Декабрь 2022 | GMT +5
Сўнгги бир кунда Қозоғистонда 271 кишида коронавирус аниқланди
ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги охирги бир кун ичида коронавирус юқтирганлар статистикасини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Унга кўра, Қозоғистонда 271 киши коронавирус юқтирган.
Бундан бир кун аввал 282 киши ушбу касалликка чалинган эди.Вазирлик маълумотларига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан 2 523 киши (-2 399+ ва 124 КВИ-) даволанишни давом эттирмоқда. Шифохоналарда 333 нафар бемор, 2 190 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
КВИ+ ва КВИ- ҳолатлари орасида: 14 нафар беморнинг аҳволи оғир, 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 2 нафар бемор ўпкани сунъий вентиляция қилиш аппаратига уланган.