Бир кунда Қозоғистонда 282 кишида коронавирус ҳолати қайд этилди

ASTANA. Kazinform – Ўтган сутка давомида Қозоғистонда 282 кишида коронавирус аниқланди, дея хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Бир кунда Қозоғистонда 282 кишида коронавирус ҳолати қайд этилди

«22 декабр ҳолатига кўра, коронавирусдан 2 414 нафар бемор даволанмоқда (-2 291+ ва 123 КВИ-), улардан 311 нафари шифохоналарда, 2 103 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

«КВИ юқтирганлар орасида 9 кишининг аҳволи оғир, 5 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 2 нафар бемор сунъий нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир кун олдин 259 киши коронавирус юқтирган эди.