Россияда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди

TASHKENT. Kazinform - 29 апрель куни Москва шаҳридаги «Алтуфево» ижтимоий-реабилитация маркази ходимлари ҳамроҳлигида Ўзбекистонга уч нафар вояга етмаган фуқаро қайтарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

самолёт
Фото: Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида болалар учун барча зарур шароитлар яратилган. Тиббий кўрикдан ўтказиш ва психологик ёрдам кўрсатиш ишлари тезкор тарзда йўлга қўйилган.

«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан болаларнинг яқин қариндошлари аниқланиб, уларни оила бағрига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилган.

Маълумот учун, 2024 йилдан ҳозирги вақтга қадар 40 нафардан ортиқ вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси республикага олиб келиниб, оилавий муҳитга қайтарилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда қаровсиз қолган вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берган эдик.

Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди.

Сўнгги хабарлар