11:39, 28 Август 2024 | GMT +6
Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистоннинг Алмати шаҳридаги Бош консулхонаси кўмагида турли сабабларга кўра Қозоғистонда қаровсиз қолиб кетган вояга етмаган болалар Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Dunyo.infoга таяниб.
Бош консулхона ходимлари саъй-ҳаракатлари билан "Қийин аҳволдаги болаларни қўллаб-қувватлаш маркази" ва Алмати шаҳар таълим бошқармаси билан биргаликда 17 ёшли И.Р., 12 ёшли С.Р. ва икки ёшли М.Н.ни Ўзбекистонга қайтариш бўйича барча зарур ҳужжатлар тайёрланди.
Шу йилнинг 24 август куни Бош консулхона дипломатлари вояга етмаган болаларни юртига қайтариш ва яқин қариндошларига етказиш мақсадида Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимига топширдилар.