Россия-Украина музокаралари Ватиканда давом этиши мумкин

ASTANA. Kazinform — Финляндия президенти Александр Стубб Россия ва Украина вакиллари ўртасидаги “техник” музокаралар бир неча кундан кейин Ватиканда давом этиши мумкинлигини айтди, деб хабар беради Kazinform агентлиги DWга таяниб.

Ватикан
Фото: pixabay.com

Финляндиялик сиёсатчи АҚШ музокаралар жараёнидан чиқмаётганини айтди.

— Улар таслим бўлишмади. Энди эса кўпроқ воситачилар бор. Илгари бу ролни фақат АҚШ ўйнаган бўлса, энди Европа ҳам бунга қўшилмоқда, — дея Стубб сўзларини келтиради Yle.

Финляндия президенти бу ривожланишни яхши деб атади.

Қайд этилишича, понтифик Ватиканда музокараларга мезбонлик қилишга тайёр.

19 май куни Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатидан сўнг Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар “тезда” бошланишини айтди. Оқ уй раҳбари бу ҳақда дарҳол Украина президенти Владимир Зеленскийга, шунингдек, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен, Франция президенти Эммануэль Макрон, Италия бош вазири Жоржо Мелони, Германия канцлери Фридрих Мерц ва Финляндия раҳбари Александр Стуббга хабар берди.

Ватикан музокараларни давом эттириш учун потенциал жой сифатида аллақачон тилга олинган эди. 20 май куни Италия ҳукумати янги Рим Папаси Лео ХIV тадбирни ўтказишга рози бўлганини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Украина ўртасида музокаралар Истанбулда бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Шунингдек, Истанбулдаги музокарада Россия Украинага бешта шарт қўйди.

Сўнгги хабарлар