Россия Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ экспортини 11 миллиард куб метргача оширишни режалаштирмоқда

ASTANA. Kazinform – Ҳукумат йиғилишида ҚР Энергетика вазири Ерлан Ақкенженов Қозоғистон ҳудуди орқали газ транзити ҳажми ошишини айтди.

газификация
Фото: Pexels

“Мамлакатнинг транзит салоҳиятидан фойдаланиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 2023 йил октябрь ойида Россия газининг Ўзбекистон Республикасига транзити бошланди. 2023 йилда 1,28 миллиард куб метр, 2024 йилда эса 5,6 миллиард куб метр ташилди. Жорий йилда уни 7,3 миллиард куб метрга етказиш режалаштирилган. 2038 йилгача бу кўрсаткични 11 миллиард куб метрга етказишни режалаштирганмиз», – деди Ерлан Ақкенженов.

Туркманистон ва Ўзбекистондан Хитойга газ етказиб бериш ҳажми ўтган йилги даражада сақланиб қолади.

«Келгуси йилда Туркманистон ва Ўзбекистон газини Хитой Халқ Республикасига ташиш режаси тахминан 36,2 миллиард куб метрни ташкил этади. Бу ўтган йилги даражага тўғри келади”, – деди вазир.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Қозоғистон 3 ойда 17,2 миллиард куб метр газ ишлаб чиқарганини ёздик.

Сўнгги хабарлар