Рақамли штаб Президент Мурожаатномаси ижроси бўйича қатор қарорлар қабул қилди
ASTANА. Кazinform — ҚР Бош вазири Олжас Бектенов раислигида Рақамли штаб йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ҳукумат матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг “Қозоғистон сунъий интеллект даврида: долзарб муаммолар ва уларни рақамли трансформациялар орқали ҳал қилиш” номли Қозоғистон халқига Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларга эътибор қаратилди.
— Давлат раҳбари иқтисодиётнинг барча тармоқларини рақамли моделга ўтиш орқали модернизация қилиш вазифасини қўйди. Шунинг учун сунъий интеллектни жорий этиш аниқ натижаларга қаратилиши керак, — деди Олжас Бектенов.
Йиғилиш якунлари бўйича ягона миллий рақамли тизимни яратишга қаратилган қатор қарорлар қабул қилинди.
Давлат органларига қуйидаги вазифалар юклатилди:
- “Миллий тиббий суғурта тўғрисида”ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритган ҳолда жорий йилнинг 15 ноябрига қадар соғлиқни сақлаш соҳасининг устувор йўналишларида НҲАга маҳаллий стартаплардан ечимлар жорий этилишини таъминлаш;
- жорий йилнинг 20 декабрига қадар соғлиқни сақлаш соҳасидаги 7 та турли ахборот тизимлари Qaztech асосидаги 2 та интеграциялашган платформага бирлаштириш;
- жорий йилнинг 1 декабридан электр ва иссиқлик тармоқларини диагностика қилиш учун сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
- жорий йилнинг 20 декабрига қадар мамлакатимиз ёқилғи-энергетика комплексида Тармоқли ахборот хавфсизлиги маркази фаолиятини таъминлаш топширилди.
***
Энергетика соҳасига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, электр ва иссиқлик тармоқларини диагностика қилишда дронлардан фойдаланиш қисқа вақт ичида объектларни тўлиқ кўрикдан ўтказиш, носозликларни аниқ аниқлаш имконини беради. Шаҳар инфратузилмасини текшириш ва инфратузилманинг жорий ҳолатини ичкаридан текшириш учун қувурлар бўйлаб ҳаракатланиш учун датчиклар билан жиҳозланган махсус қурилмалардан фойдаланиш режалаштирилган. Ушбу чора-тадбирлар мониторинг қилиш, ўз вақтида жавоб бериш, носозликлар ва таъмирлаш режаларининг муҳим даражаларга бўлинган ягона маълумотлар базасини шакллантиришга қаратилган. Сунъий интеллектни жорий этиш меҳнат харажатларини камайтиради, барқарор энергия таъминоти ва иситиш мавсумини муваффақиятли ўтказишга ёрдам беради.
Тармоқли ахборот хавфсизлиги марказининг ташкил этилиши энергетика тизимининг киберхавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги чора-тадбирларни кучайтиради. Марказ мутахассислари томонидан соҳанинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида энергетика объектлари учун янги талаблар ишлаб чиқилади.
Эслатиб ўтамиз. аввалроқ Мурожаатнома ижроси юзасидан Ҳукумат томонидан мамлакат иқтисодий блокига 10 та аниқ вазифа юклангани ҳақида хабар берган эдик.