Рафаэль Надалнинг ракеткаси рекорд суммага сотилди
ASTANA. Kazinform — Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль 2017 йилги Ролан Гаррос финалида фойдаланган Babolat ракеткаси аукционда 157,3 минг АҚШ долларига сотилди.

Сhampionat.com сайти хабарига кўра, бу теннис ракеткаси савдоси бўйича рекорд сумма ҳисобланади.
Надаль ўша учрашувда швейцариялик Стэн Вавринкани 6:2, 6:3, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.
ESPN хабарига кўра, аввалги рекорд ҳам испаниялик теннисчига тегишли. 2023 йилда унинг яна бир ракеткаси 139,7 минг долларга сотилган.
Надаль у билан 2022 йилги Австралия очиқ чемпионатида ўйнаган. Финалда у камбэк қилди ва россиялик Даниил Медведевни 2:6, 6:7 (5:7), 6:4, 6:4, 7:5 ҳисобида мағлуб этди.
"Катта дубулға" туркумига кирувчи 22 карра чемпион Рафаэль Надаль ўз фаолиятини 2024 йилда Дэвис кубоги вақтида якунлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Бублик жаҳон рейтингида ТОП-40 га яқинлашаётгани ҳақида хабар берган эдик.