"Пўлатдан 10 баравар кучли": Хитой дунёдаги энг мустаҳкам углерод толасини яратди
ASTANА. Кazinform — Хитой чоршанба куни Т1200 тоифасига кирувчи маҳаллий супер мустаҳкам углерод толаси SYТ80 ни тақдим этди. Бу мамлакатнинг бундай углерод толаларини ишлаб чиқариш технологиясидаги катта ютуқдир, деб хабар беради Xinhua.
Ишлаб чиқарувчи China National Building Material Group Co., Ltd. (CNBM) маълумотларига кўра, янги материалнинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати энди юзлаб тоннага етди ва бу Хитойни бундай толани оммавий ишлаб чиқарадиган биринчи мамлакатга айлантирди.
CNBM бошқаруви раиси Чжоу Юйсяннинг сўзларига кўра, бу йирик ютуқ Хитойнинг юқори самарали углерод толалари учун бутун ишлаб чиқариш занжирини — технологиядан тортиб ускуналарга, лаборатория синовларидан тортиб оммавий ишлаб чиқаришгача мустақил равишда ўзлаштирганлигини кўрсатади.
Компания SYT80 углерод толаси Париждаги JEC World композит материаллар кўргазмасида ҳам жаҳон ҳамжамиятига тақдим этилганини эълон қилди.
Янги углерод толасининг диаметри инсон сочининг диаметридан 10 баравар юпқароқ, аммо унинг чўзилиш кучи оддий пўлатникидан 10 баравар юқори ва зичлиги пўлат зичлигининг атиги тўртдан бир қисмига тенг. Ушбу материал юқори тезликдаги темир йўлларда, тижорат космик технологияларида, янги энергия манбаларида, одамсимон роботларда, тиббий ускуналарда ва спортда кенг қўлланилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда одамсимон роботлар электромобилларни йиғишда ишлай бошлади.