Президентнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига амалий ташрифи якунланди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига амалий ташрифи якунланди, дея хабар беради Kazinform.
None

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари 18-19 июль амалий ташриф билан Саудия Арабистонида бўлган эди. У биринчи навбатда Муҳаммад пайғамбар масжидини зиёрат қилди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Жиддага хизмат сафари билан борди. У ерда Қувайт валиаҳд шаҳзодаси ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди.

Президент Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашида иштирок этди ва нутқ сўзлади.

Давлат раҳбари «Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» саммитини тарихий учрашув, деб атади. Кейин Кўрфаз араб мамлакатлари Қозоғистоннинг кўплаб асосий йўналишларда энг муҳим ҳамкорлари эканини айтди.

Сўнгги хабарлар