Давлат раҳбари Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди

None
Фото: t.me/aqorda_resmi
Kazinform. Кazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё + Араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» саммити доирасида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди, дея хабар беради Кazinform Ақордага таяниб.

Икки давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар юқори суръатларда ривожланаётганини қайд этиб, Эмомали Раҳмоннинг жорий йил май ойида Астана шаҳрига давлат ташрифи натижасида эришилган келишувларни амалга оширишнинг боришини кўриб чиқдилар.

Суҳбат чоғида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, томонлар минтақавий ва халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар ҳамда бўлажак учрашувлар жадвалини муҳокама қилдилар.

photo

Хабар қилинишича, Давлат раҳбари 18-19 июль кунлари амалий ташриф билан Саудия Арабистонига боради.

Саудия Арабистони Подшоҳлигига хизмат сафари Ислом динида иккинчи муқаддас жой ҳисобланган Мадина шаҳридаги Муҳаммад пайғамбар масжидини зиёрат қилишдан бошланди.

Шундан сўнг Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Жидда шаҳрига ташриф буюрди.

«Марказий Осиё + Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» биринчи саммити доирасида Қувайт Давлати Валиаҳди шайх Мешал ал-Аҳмад ал-Жабир ас-Сабаҳ билан учрашди.


Сўнгги хабарлар