Қасим-Жомарт Тоқаев Жиддага амалий ташриф билан борди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан Жидда шаҳрига амалий ташриф билан борди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Қасим-Жомарт Тоқаев Жиддага амалий ташриф билан борди

Давлат раҳбарини аэропортда Макка провинцияси губернатори ўринбосари шаҳзода Бадр бин Султон бин Абдулазиз ва Жидда провинцияси губернатори Солиҳ бин Али ат-Туркий кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Саудия Арабистони Подшоҳлигига хизмат сафари доирасида Исломда иккинчи муқаддас жой ҳисобланган Мадина шаҳридаги Муҳаммад пайғамбар масжидига ташриф буюргани ҳақида ёзган эдик.