Давлат раҳбари Муҳаммад пайғамбар масжидини зиёрат қилди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигига амалий ташрифи Ислом динида иккинчи муқаддас жой ҳисобланган Мадина шаҳридаги Муҳаммад пайғамбар масжидини зиёрат қилишдан бошланди, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Муҳаммад пайғамбарнинг қабрини зиёрат қилиб, дуо қилди. Қозоғистон Президентининг ташрифи муносабати билан Пайғамбар дафн этилган муқаддас даргоҳ эшиги алоҳида ҳурмат сифатида очилди.

Эртага Қасим-Жомарт Тоқаев Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» деб номланган давлатлар раҳбарларининг биринчи саммитида иштирок этади.




Сўнгги хабарлар