ҚР Президенти Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашида нутқ сўзлади

None
ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» биринчи саммитида нутқ сўзлади, дея хабар беради Kazinform.

ҚР Президенти, аввало, Қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Саудга ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси, Бош вазир Муҳаммад бин Салмонга самимий миннатдорлик билдирди.

«Бугун мен Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг олий даражадаги биринчи саммитида иштирок этаётганимдан хурсандман. Бу мен учун катта шараф. Ушбу тарихий учрашув барчамиз учун муқаддас даргоҳда ҳамжиҳатлик ва ўзаро ёрдам муҳитида ўтяпти. Шу туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги қардошлик ва дўстлик янада мустаҳкамланади», – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Сўнгги хабарлар