Президент журналистларни Миллий матбуот куни билан табриклади

АSTANА. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон журналистларини Миллий матбуот куни билан табриклади. Бу ҳақда Ақорданинг матбуот хизмати хабар берди.

даврий нашрлар
Фото: Виктор Федюнин / Kazinform

Президент оммавий ахборот воситалари Адолатли Қозоғистонни барпо этишга ва жамиятда «Қонун ва интизом» тамойилини мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшаётганига эътибор қаратди.

Президент даврий матбуот вакилларини конституциявий ислоҳотни, шунингдек, бутун давлат тизимини тубдан янгилашга қаратилган бошқа кенг кўламли ўзгаришларни ОАВда ёритишда конструктив ишлашга чақирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев табригида ватанпарварлик тушунчасига масъулият ва ижодкорлик нуқтаи назаридан қараш, қонунга ҳурмат қилиш орқали суверенитетимиз ва мустақиллигимизни ҳимоя қилиш миллатидан ва динидан қатъи назар ҳар бир ватандошимизнинг вазифаси эканини таъкидлади.

Президент маҳаллий журналистлар ушбу муҳим ишда фаол иштирок этишига ишонч билдириб, уларга катта муваффақият ва бахт-саодат тилади.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг Покистон Ислом Республикасига давлат ташрифи билан бориши ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар