Президент Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
 
                                              — Суҳбат давомида Қозоғистон Президентининг Россия Федерациясига режалаштирилган давлат ташрифига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Давлат раҳбарлари Москвадаги музокаралар икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш нуқтаи назаридан алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар. Бундан ташқари, дунёдаги мавжуд вазиятнинг айрим жиҳатлари кўриб чиқилди, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Владимир Путин билан Душанбеда учрашган эди.
Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ноябрь ойида режалаштирилган Қозоғистон Республикаси Президентининг Россия Федерациясига биринчи давлат ташрифига тайёргарлик қизғин давом этаётганини айтди.