Президент сайлови бўлиб ўтган деб эътироф этилди – Ўзбекистон МСК

None
ТASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда соат 11:00 ҳолатига кўра, навбатдан ташқари президенти сайловида сайловчиларнинг 33 фоиздан ортиғи иштирок этди ва шу боис сайлов муваффақиятли ўтган деб эълон қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров Тошкентда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Сайлов кодексига кўра, сайловда камида 33 фоиз сайловчилар иштирок этган тақдирда сайлов муваффақиятли ўтган ҳисобланади. Сайловчилар иштирокини белгиловчи электрон тизимга кўра, соат 11:00 га қадар сайлов участкаларига 6 миллион 463 минг 874 нафар сайловчи ёки умумий рўйхатнинг 33,54 фоизи келган. Сайлов бўлиб ўтди, дейишга асос бор», — деди Б.Қўчқоров.

photo

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтмоқда. Сайловда тўрт нафар номзод, жумладан, амалдаги президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Сайловда ғалаба қозониш учун номзод 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши керак.

Бу Ўзбекистоннинг янги Конституцияси кучга кирганидан кейинги биринчи сайловдир. Энди президентлик муддати беш йилдан этти йилгача узайтирилди.

photo


photo
Сўнгги хабарлар
telegram