Президент Москва халқаро муносабатлар институти талабалари билан суҳбатлашди
МОSKVA. Кazinform — Талабалар давлат раҳбари билан қозоқ тилида суҳбатлашдилар, деб хабар беради Ақорда матбуот хизмати.
Уларнинг айтишича, Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг китобларида акс этган дипломатия ва очиқлик тамойиллари Москва давлат халқаро муносабатлар институтида намуна сифатида ўргатилади. Бундан ташқари, ёшлар Абай Қўнонбойулилининг ижодига катта қизиқиш билдиришди.

— Шоирнинг дўстлик ҳақидаги «Адамзаттың бәрін сүй, бауырым деп» деган фикрлари жуда ноёбдир. Биз Россия ва Қозоғистон абадий дўстликнинг икки қаноти деб ҳисоблаймиз. Икки мамлакат ва икки халқни фидойи, самимий дўстона муносабатлар боғлаб туради, — деди ёшлар.

Давлат раҳбари талабаларнинг қозоқ тилини ўрганишга бўлган иштиёқини юқори баҳолади ва уларга муваффақиятлар тилади.
— Москва давлат халқаро муносабатлар институти — жуда нуфузли олий таълим муассасаси. У бутун дунёга маълум. Бугунги кунда Қозоғистон мустақил давлатдир. Менимча, Москва давлат халқаро муносабатлар институтида олган билимларингиз келажакда сиз учун катта фойда келтиради. Чунки Россиянинг азалий иттифоқчиси Қозоғистон каби турли мамлакатлар ҳақида кўп нарсаларни билиш сизга кейинчалик иш топишга, шунингдек, глобал ва минтақавий даражада рақобатбардош мутахассис бўлишга ёрдам беради, — деди Президент.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан Москвага давлат ташрифи билан борди.