Президент Марказий референдум комиссияси раиси Нурлан Абдировни қабул қилди

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Марказий референдум комиссияси раиси Нурлан Абдировни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

Тоқаев ва Абдиров
Фото: Ақорда

— Қасим-Жомарт Тоқаевга республика референдумини ташкил этиш ва тайёргарлик ишлари бўйича ахборот берилди. Президент референдум давомида шаффофлик, қонунийлик ва барча фуқаролар учун тенг шароитлар яратиш зарурлигини таъкидлади, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Air Astana компанияси бош ижрочи директорини қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар