Президент куч тузилмаларига инфратузилма хавфсизлигини назорат қилишни буюрди

ASTANА. Каzinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев куч тузилмаларига инфратузилма хавфсизлигини назорат қилишни буюрди. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси - Матбуот котиби Айбек Смадияров хабар берди.

Тоқаев
Фото: Ақорда

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Бош вазирга, куч тузилмалари раҳбарларига, “Самруқ-Қазна” Миллий фаровонлик жамғармаси ва миллий компаниялар раҳбарларига, шунингдек, вилоят ҳокимларига аэропортлар, денгиз ва дарё портлари каби ҳаётни таъминлаш объектлари, транспорт, энергетика ва коммунал инфратузилма учун хавфсизлик чораларини кучайтиришни буюрди.

Ушбу ишларни мувофиқлаштириш Хавфсизлик Кенгаши котибига топширилди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари "Қазақтелеком" АЖ бошқаруви раиси Бағдат Мусинни қабул қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар