Президент Қозоғистоннинг шахмат бўйича аёллар терма жамоасини табриклади

ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қозоғистон аёллар шахмат терма жамоасини Польшада бўлиб ўтган жамоавий жаҳон чемпионатида кумуш медални қўлга киритгани билан табриклади, дея хабар беради Кazinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: kazchess.kz
– Қозоғистон шахмат терма жамоасини аёллар ўртасидаги жамоавий жаҳон чемпионатида илк бор кумуш медални қўлга киритгани билан табриклайман! Бу мамлакатимиз шахмат тарихида муҳим воқеадир. Қизларимиз катта маҳорат ва ғалаба қозониш учун чексиз ироданинг ажойиб намунасини кўрсатди. Эришган юксак ютуқларингиз шахмат спортини улуғлаши, навқирон авлоднинг унга бўлган қизиқишини янада ошириши аниқ.Инсон тафаккурини такомиллаштирувчи ноёб санъат ривожини давлат ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Юртимиздаги профессионал ва ҳаваскор шахматчиларга фақат ёрқин ғалабалар тилайман!

– деб ёзди президент Instagramдаги саҳифасида.

Бунга қадар шахмат бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Сўнгги хабарлар