Қозоғистонлик шахматчи қизлар жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазавор бўлди

None
Фото: ҚР шахмат федерацияси
BYDGOSZCZ. Kazinform – Қозоғистоннинг шахмат бўйича аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори бўлди, деб хабар беради Kazinform.

Финалда Грузия жамоаси ғолиб чиқди.

Қозоғистон терма жамоа таркибида Бибисара Асаубаева, Ксения Балабаева, Асел Серикбай, Меруерт Камалиденова, Алуа Нурманова ва Амина Қаирбекова ўз маҳоратини намойиш этди.

Бронза медали Франция терма жамоасига насиб этди. Улар учинчи ўрин учун ўйинда АҚШ шахматчиларини ортда қолдирди.

Аввалроқ Қозоғистон Республикаси терма жамоаси финалга йўлланма олгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар