16:20, 13 Апрель 2026 | GMT +5
Президент Қозоғистоннинг Корея ва Мьянмадаги элчиларини тайинлади
ASTANА. Кazinform — Асет Исенали Корея Республикасида, Марғулан Баймухан эса Мьянма Иттифоқи Республикасида элчи бўлиб фаолият юритади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
— Давлат раҳбарининг фармонлари билан: Асет Женисули Исенали Қозоғистон Республикасининг Корея Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси тайинланди; Қозоғистон Республикасининг Таиланд Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси, Қозоғистон Республикасининг БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ЭСКАТО)даги доимий вакили Марғулан Бақитули Баймухан Қозоғистон Республикасининг Мьянма Иттифоқи Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Ироқ Президентини табриклади.