Президент Исроил ташқи ишлар вазирини қабул қилди
ASTANА. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саарни қабул қилди, деб хабар берди Ақорда.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, Гидеон Саарнинг ташрифи Исроилнинг Қозоғистон билан кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини тасдиқлайди.
Учрашувда савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликни жонлантириш, сунъий интеллект, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларини бошқариш, шунингдек, бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Президент Гидеон Саарнинг Астанага ташрифи доирасида Қозоғистон-Исроил бизнес форумини ўтказишни қўллаб-қувватлаб, унинг натижаси икки давлатнинг сармоявий шериклигини кенгайтиришга катта ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Ташқи ишлар вазири Исроилнинг Қозоғистон билан давлатлараро муносабатларни ривожлантиришга ва ўзаро алоқаларни янги ва сифатли даражага кўтаришга қизиқиш билдирганини етказди.
Гидеон Саар Қозоғистоннинг Иброҳим келишувларига қўшилишини Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг оқилона қарори сифатида баҳолади. Бу барқарорликни, тинчликни ва халқаро мулоқотни янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини таъкидлади.
Исроил ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Қозоғистонда амалга оширилаётган кенг қамровли сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга юқори баҳо бериб, мазкур ташаббусларни муваффақиятли амалга оширишга тилакдошлик билдирди.
Учрашув давомида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари Исроил Президентига телеграмма йўллади.