18:02, 26 Сентябрь 2025 | GMT +5
Президент Ермек Кўшербаевга иқтисодий дипломатияни кучайтириш бўйича топшириқ берди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари янги тайинланган Ташқи ишлар вазири Ермек Кўшербаевни қабул қилди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

— Учрашувда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мутаносиб ташқи сиёсатни янада мустаҳкамлаш, миллий манфаатларимизни халқаро майдонда фаол илгари суриш, иқтисодий дипломатия ва сармоявий шерикликни мустаҳкамлаш бўйича аниқ топшириқлар берди, — дейилади хабарда.
Давлат раҳбари кўп томонлама ҳамкорликни жонлантириш, шунингдек, хориждаги Қозоғистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратди.
Эслатиб ўтамиз, Президент Алатау шаҳрига махсус мақом бериш тўғрисидаги Фармонни имзолаган эди.