Парижликлар 100 йилдан сўнг биринчи марта Сена дарёсида чўмилишни бошлади

ASTANA. Kazinform – Париж аҳолиси 100 йилдан ортиқ вақт ўтгач, Сена дарёсида қонуний равишда чўмилиш имкониятига эга бўлди. 5 июль куни дарёда учта махсус чўмилиш ҳудудининг расмий очилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Euronews.

п
Фото: Видеодан олинган кадр

Париж мэри Анн Идальго шанба куни эрталаб чўмилиш ҳудудларидан бирининг очилишида қатнашиб, болалик орзуси рўёбга чиққанини айтди.

“Болалигимдан бери орзу қилардимки, одамлар яна Сенада чўмила олса”, – деди у.

Учта махсус чўмилиш ҳудуди Эйфель минораси, Нотр-Дам черкови ва Франсуа Миттеран номидаги кутубхона ёнида жойлашган. Мазкур махсус ҳудудлардан ташқари жойларда хавфсизлик нуқтаи назаридан чўмилиш ҳанузгача тақиқланган.

Маълумот учун, Сена дарёсида чўмилиш 1923 йилдан бери таъқиқланган эди – бунга дарёнинг ифлосланиши ва кемалар ҳаракати сабаб бўлган. Бироқ ўтган йили Париж маъмурияти ва Олимпиада ўйинлари ташкилотчилари дарёни тозалаш учун тахминан 1,4 миллиард евро сарфлади. Ҳозирда Сена сувининг сифати кўп жиҳатдан Европа Иттифоқи стандартларига жавоб беради, деб хабар қилинган.

Экологлар маълумотига кўра, сувдаги бактериялар миқдори расмий белгиланган чегарадан анча паст.

Бироқ барча маҳаллий аҳоли бу янгиликни хурсандчилик билан қарши олгани йўқ.

“Ростини айтсам, ҳозирча таваккал қилмайман. Мен ўз кўзим билан Сенада ҳар хил нарсалар оқиб юрганини кўрганман, шунинг учун ҳақиқатан тоза эканига ишонч ҳосил қилмагунча кута тураман”, – деди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири AP агентлигига.

Сўнгги хабарлар