Озарбайжон TÜRK-AYнинг муваққат раиси этиб сайланди
ASTANA. Kazinform – Озарбайжон Турк дунёси Конституциявий юрисдикциялари конференциясининг (TÜRK-AY) муваққат раиси этиб сайланди. Бу ҳақда Report агентлиги хабар берди.

Бу қарор Истанбулда бўлиб ўтган TÜRK-AY йиғилишида қабул қилинди. Тадбир давомида туркий давлатлар конституциявий судлари вакиллари конституциявий адолатни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Республикаси Конституциявий Суди 2023 йилда Астана шаҳрида мазкур ташкилотнинг III йиғилишини ўтказган бўлиб, унда Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон конституциявий судлари вакиллари иштирок этган эди.
Йиғилишда Қозоғистон Республикаси Конституциявий Судининг Турк дунёси Конституциявий юрисдикциялари конференциясига янгиланган шаклда қўшилиши тўғрисидаги акт имзоланди.
Бундан ташқари, Қозоғистон ва бошқа иштирокчи-давлатлар конституциявий назорат органлари ўртасида бир қанча англашув меморандумлари имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил февраль ойида Астана шаҳрида бўлиб ўтган Турк маданияти ва мероси жамғармаси кенгашининг II йиғилишида “Туркий давлатлар ёшларини бир-бирига боғловчи платформа” яратилиши маълум бўлди.