Олжас Бектенов вазирларга бир қанча вазифалар юклади
ASTANА. Кazinform — ҚР Бош вазири Олжас Бектенов ваколатли органларга товарларни ишлаб чиқариш, сотиш ва гуруҳлаш бўйича топшириқ берди.

— Биринчидан, Савдо ва интеграция вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги манфаатдор давлат органлари билан биргаликда жорий йилнинг 1 октябрига қадар товарлар, ишлар ва хизматлар тизимидаги товарларни гуруҳлаш ишларини якунлаши лозим. Иккинчидан, идоравий ахборот тизимини товар миллий каталоги билан сифатли интеграциялашувини таъминлаш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш ва янгилаш зарур, — деди Олжас Бектенов Ҳукумат йиғилишида.
Шу муносабат билан Бош вазир Молия вазирлигига манфаатдор давлат органлари билан биргаликда тегишли ишларни амалга ошириш бўйича топшириқ берди.
— Учинчидан, ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари учун белгиланган товар устамаси устидан назоратни кучайтириш мақсадида Савдо ва интеграция вазирлигига жорий йилнинг 1 октябрига қадар Кўкшетау ва Павлодар шаҳарларида рақамли озиқ-овқат ваучерларининг пилот лойиҳасини ишга туширишни топшираман, — деди у.
Юқоридаги вазифаларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Серик Жуманғарин зиммасига юкланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ энди Қозоғистонда истеъмолчилар ҳуқуқлари виртуал ёрдамчи томонидан ҳимоя қилиниши ҳақида хабар берган эди.