Олимлар сичқонлар учун мўлжалланган VR-кўзойнаклари ёрдамида мия фаолиятини ўрганишмоқда
Сичқонлар ҳар қандай йўналишда ҳаракатланиш имконини берувчи махсус айланувчи шарга жойлаштирилади ва ҳаракатланаётганда уларга турли тасвир ва видеолар кўрсатилади. Бунда олимлар ҳайвонларнинг нерв фаолиятини қайд этиб, уларнинг реакцияларини кузатадилар.
—Ирсий тузилиши, лабиринтларда ҳаракат қилиш қобилияти ва пишлоқ учун ҳаракат қилишга тайёрлиги билан сичқонлар узоқ вақтдан бери хулқ-атвор ва неврологик тадқиқотлар учун машҳур модел бўлиб келган, — дейилади тадқиқот гуруҳи баёнотида.
VR-кўзойнаклар ёрдамида сичқонлар билан тажрибалар давом этади: улар Альцгеймер касаллигига даво излашда фойдали бўлиши мумкин бўлган мия фаолияти ҳақида янги маълумотларни тақдим этиши мумкин.
Дунё бўйлаб 55 миллиондан ортиқ одам деменциядан азият чекмоқда. Кўпинча бу Альцгеймер касаллиги туфайли юзага келади, ҳозирда даволанмайди.
Эслатив ўтамиз, аввалроқ резавор мевалар, чой ва қизил шароб деменция ривожланиш хавфини камайтириши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Альцгеймер касаллиги ҳам қон текшируви орқали аниқланади.