Нур-Султан шаҳрида тез ёрдам чақириш кўрсатгичи 2 баравар камайди

NUR-SULTAN. Kazinform – Нур-Султан шаҳрининг ҳокими Алтай Кўлгинов пойтахтда карантин режими жорий қилинганидан бери КВИ билан боғлиқ вазият барқарорлашганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Қаттиқ карантин натижасида вазият барқарорлашди. Коронавирус билан касалланганлар сони 8 619 кишини ташкил қилади. 5 511 киши ёки 64%и даволанди. Афсуски, 212 киши вафот этди. Касалхонада 262 киши стационарда даволанмоқда. Оғир касаллар сони 30 фоизга камайди. Юқумли касалликлар шифохонаси ва провизор стационарда ўрин-жойлар сони кўпайди», - деди Алтай Кўлгинов Ҳукумат йиғилишида.

Алтай Кўлгиновнинг сўзларига кўра, карантин режими жорий этилганидан бери КВИ билан вазият барқарорлашди. Тез ёрдам чақириш кунига 4300дан 2000гача камайган. Бундан ташқари, касалхонага ётқизиш кўрсатгичи ҳам 2 баравар камайган.

«Касалхонага ётқизилган беморлар сони 2 баравар камайди. Илгари кунига кунига 500 га яқин киши касалхонага ётқизилган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 200-250 кишини ташкил қилади. Соғайиб кетаётганлар сони ҳам икки баравар кўпайди. Ҳозирги кунда кунига 400 га яқин одам даволаниб чиқмоқда», - деди Алтай Кўлгинов Ҳукумат йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, Ақтўбе шаҳрида пневмония билан касалланиш камайиши сабабли тез ёрдамга қилинган мурожаатлар сони тўрт-беш баравар камайгани туғрисида маълум қилинганди.


Муаллиф: Аян Бекенўғли


Сўнгги хабарлар