Ақтўбе шаҳрида тез ёрдамга мурожаатлар сони тўрт баравар камайди

AQTÓBE. Kazinform – Ақтўбе шаҳрида пневмония билан касалланиш камайиши сабабли тез ёрдамга қилинган мурожаатлар сони тўрт-беш бараварга камайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Светлана Есенаманова минтақавий алоқа хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Пневмония билан касалланиш камайди. Май ойи бошида тез ёрдамга 250 киши, 20 июль кунигача 59 киши тез ёрдам хизматига мурожат қилган. Биз тез ёрдам чақирувлари сонининг 4-5 баробар камайганлигини қайд этамиз. Ушбу ижобий динамика, кўрилган карантин чораларининг натижасидир. Бугунги кунга келиб, барча фуқаролар ниқоб кийиб олишган ва эҳтиёт чораларини кўришган», - деди С.Есенаманова.

Шунингдек, у касалхоналарда пневмония билан оғриган 1600 бемор борлигини, 1200 ўринли жой мавжудлигини айтди.

Тиббий муассасалар дори-дармонлар билан таъминланган, 20 кунлик дори-дармонлар мавжуд. Махсус комиссия тиббий муассасаларда дори-дармон мавжудлигини текширишта.

Сўнгги хабарлар