Нарендра Моди Ҳиндистонни энг узоқ муддат бошқарган иккинчи бош вазирга айланди

ASTANА. Кazinform – Нарендра Моди узлуксиз 4078 кун Ҳиндистон бош вазири лавозимида ишлаб Индира Гандининг рекордини янгилади, деб хабар беради India Today.

Моди
Фото: Anadolu Ajansı

2025 йил 25 июль ҳолатига кўра, Моди бош вазир лавозимида узлуксиз 4078 кун ишлади. Илгари Индира Ганди бу лавозимда 4077 кун (1966 йил январидан 1977 йил мартигача) ишлаган.

Шу тариқа Нарендра Моди мамлакат тарихидаги энг узоқ муддат ҳокимятда бўлган иккинчи бош вазирга айланди. Биринчи ўринда Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири Жавоҳарлал Неру жойлашган.

Моди сиёсий фаолиятини 2001 йилда Гужарат бош вазири сифатида бошлаган. Ўшандан бери у 24 йил давомида штат ва миллий даражада сайланган ҳукуматларни бошқарган. Ҳиндистонда бошқа ҳеч бир бош вазир бу муваффақиятга эриша олмаган.

Нарендра Моди, шунингдек, Ҳиндистон 1947 йилда мустақилликка эришгандан кейин туғилган ягона Бош вазирдир.

Унинг «Бхаратия жаната парти»си(Ҳиндистон халқ партияси) кетма-кет уч марта миллий сайловларда ғалаба қозонди. Бундай натижага аввал фақат Жавоҳарлал Неру эришган эди.

Нарендра Моди ўтган йилнинг июнь ойида Миллий демократик альянс (НДА) таркибига кирувчи Ҳиндистон халқ партияси ғалабасидан сўнг расман учинчи муддатга Бош вазир лавозимини эгаллаган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистонда чақмоқ уриши оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар