Минглаб британияликлар Елизавета II учун мотам тутмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Минглаб британияликлар кеча, 8 сентабр куни 96 ёшида вафот этган Елизавета II га ҳурмат бажо келтириш учун йиғилди, дея хабар бермоқда Kazinform Euronews телеканалига таяниб.
None

Уларнинг кўпчилиги қиролича халқнинг онаси, афсонаси, дейишади. 25 ёшида тахтга ўтирган аёл етмиш йил шу юртга хизмат қилди.

Майдонга келган инглизларнинг фикрича, у ўз ҳукмронлиги даврида мамлакатни бирлаштириб, руҳлантирган. Британияда миллий қора кунлар бошланди. У 18 сентябргача, яъни қироличанинг дафн маросимига қадар давом этади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида Балморал саройида вафот этди.

Давлат раҳбари қиролича Елизавета II вафоти муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади.

Сўнгги хабарлар