Қиролича Елизавета ІІ Буюк Британия халқининг бирлиги ва қатъияти рамзи эди – ҚР Президенти

None
NUR-SULTAN. Kazinform - Ққиролича Елизавета ІІ вафоти муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади, дея хабар бермоқда Kazinform БОРТ №1 Телеграм каналига таяниб.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироли Карл ІІІ га онаси қиролича Елизавета ІІ вафоти муносабати билан ҳамдардлик телеграммаси йўллади.

Давлат раҳбари Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан қирол Карл ІІІ, қироллик оиласи ва бутун Британия халқининг қайғусига шерик бўлди.

Президент мамлакатни 70 йил бошқарган қиролича Елизавета ІІ буюк давлат раҳбари, Буюк Британия халқининг бирдамлиги ва азму шижоати тимсоли бўлганини таъкидлади.

«Унинг донолик, раҳм-шафқат ва жасоратга тўла раҳбарлиги Бирлашган Қиролликнинг янада барқарор, хилма-хил ва фаровон жамият сари жадал ривожланишига ҳисса қўшди. У халқаро хавфсизлик ва барқарор ривожланишни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни илгари суришда етакчи бўлиб келган. Аминманки, унинг олижаноблиги, қадр-қиммати ва улкан муваффақиятлари дунёда миллионлаб одамларни руҳлантириб, унинг бой мероси ёш авлод қалбида абадий сақланиб қолади»

, — дейилади Қозоғистон Президенти телеграммасида.

Сўнгги хабарлар