Миллий жамғарма — болаларга: болалар пулларини нималага сарфладилар

АSTANА.Кazinform — “Миллий жамғарма — болаларга” дастури доирасида ёш қозоғистонликлар 11,49 миллион АҚШ долларини мақсадли ўзлаштирди.

маблағ
Фото: Мухтор Холдорбеков/ Kazinform

— 2025 йил 1 май ҳолатига кўра, 97 615 та ариза кўриб чиқилиб, ваколатли операторлар орқали аризачиларнинг банк ҳисоб рақамларига 11,49 миллион доллардан ортиқ маблағ ўтказилди, — дейилади ЯЖБПФ хабарида.

Пуллар қаерга йўналтирилди?

Уй-жойларни яхшилаш — 6,70 миллион АҚШ доллари (56 937 та ариза):

▪️ 6,55 миллион доллар — уй-жой қурилиши фондини тўлдириш учун (55 539 та ариза)

▪️ 49,94 минг доллар — ипотека кредити бўйича дастлабки тўлов сифатида (442 та ариза)

▪️ 38,57 минг доллар - фуқаролик-ҳуқуқий битимлар орқали уй-жой сотиб олиш учун (370 та ариза)

Таълим учун — 4,79 миллион доллар (40 678 та ариза):

▪️ 4,24 миллион доллар — Қозоғистонда ўқиш учун тўлов (35 617 та ариза)

▪️ 412,21 минг доллар — таълим жамғармаси ҳисобини тўлдириш учун (3 789 та ариза)

▪️ 114,96 минг доллар — хорижда ўқиш учун тўлов (1067 та ариза)

— Жорий йилда мамлакатимиздаги барча болаларга Миллий жамғармадан иккинчи марта маблағ ажратилди. Тўпланган маблағлар тўлиқ ёки қисман ишлатилиши мумкин. Фойдаланилмаган сумма мақсадли жамғарма ҳисобварағида (МЖҲ) қолади, — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, "Миллий жамғарма - болаларга" дастури доирасида навбатдаги тўловлар 2025 йил февраль ойида амалга оширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Сўнгги хабарлар